“Барса” зўр футболчини нишонга олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
“Барселона” ҳужум чизиғини “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Юссуф Мукоко ёрдамида кучайтирмоқчи. 17 ёшли футболчи Бундеслигада ўзини кўрсатиб келаётгани боис, харидорлари сафи тобора кенгайиб бормоқда. Хусусан, Бундеслига чемпиони “Бавария” ва Англиянинг бир неча клублари уни ўз сафида кўрмоқчи. Дортмундликлар ушбу вундеркинд билан янги битим имзолашга ҳаракат қилмоқда, бироқ, Юссуф клуб таклифини қабул қилмаяпти. Мукоко жорий мавсумда барча турнирларда 16 маротаба майдонга тушиб, тўртта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.