Вадим Абрамов: "Кейинги ўйинда ҳимоячисиз ўйнаймиз шекилли" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК - "Динамо" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди. Ўйин ҳақида Қисқасини айтадиган бўлсак - жуда ёмон ўйнаяпмиз. Муаммоларимизни биламиз, ҳимояда биронта ҳимоячи йўқ эди. Афсуски, қайдномада атиги бир нафар марказий ҳимоячи бор эди. У ҳам бугун майдонга тушмади. Ўнг қанот ҳимоячимиз бугун ўйин давомида жароҳат олди. Кейинги ўйинда умуман ҳимоячиларсиз ўйнаймиз шекилли. - Бугун "Динамо" Суперлигада қолиш имкониятларини буткул йўқотди. Про лигада ҳам ишлайсизми? - Чемпионатни охиргача тугатиб олайлик, кейин барчасини муҳокама қилиб оламиз. - Агар раҳбарият Про лигадан жамоани Суперлигага олиб чиқишни таклиф қилса... - Ҳозир бу ҳақда гапиришга эрта. Мавсум тўлиқ якунлансин, кейин гаплашиб оламиз. Маълум келишувлар бор, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз, ҳаммасини вақт кўрсатади.