Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Октябрь
2022

Мантиқсиз ҳаракатлар йўлидаги харажатлар — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Самарқанд – тарих ва замон туташган гўзал маскан. Ҳар гал Самарқандга борсам, ўтмиш билан сирлашгандек ҳис қиламан ўзимни. Сирли-салобатли миноралар, мақбаралар, кўшклар олдига бориб узоқ-узоқ хаёл сураман. Болалигимиздан Самарқанднинг машҳур Сиёб бозоридан рўзғорга харид қилардик. Катталарга эргашиб, бўйим тенги расталарда чиройли-чиройли нонлар, ҳолвалар, менинг ақлим етмайдиган турфа ноз-неъматларни кўриб, шунисини олайлик деяверардим. Устига ёзувлар туширилган нонларни минг бир ҳайрат билан томоша қилардим. Укам ва синглим ҳам кўришини астойдил хоҳлардимми, сотиб олайлик деб туриб олардим. Онам менга бу нонларни унаштирув маросими учун сотиб олинишини кўп бор уқтирарди. Катта акам уйланадиган бўлганида, роса қувонганман. Уйимизга шунақа нонлардан сотиб олиб келишган. Кейин келинникига фотиҳа тўйига олиб кетишган. Менга бу нонни татиб кўришдан ҳам уйимизга олиб келишгани қизиқ бўлган бўлса керак. Аслида гапни унаштириш маросимлари – ўзимизнинг фотиҳа тўйлари ҳақида бошламоқчи эдим. Фотиҳа ўзи нима? Қуръони Каримнинг дастлабки сураси Фотиҳа (очувчи) деб номланади. Фотиҳа сўзи луғатимизга шунчалик сингиб кетганки, баъзан бирор маросимга борадиган бўлсак, дуои фотиҳа қилайлик, деймиз. Яъни Фотиҳа сурасини ўқиб, дуо қилишни мақсад қиламиз. Фотиҳа тўйи ҳам кўпчиликнинг дуосини олиб тўй бошлаш, хайрли иш бошланишидан олдин Аллоҳга хуш келадиган амалларни бажариш муддаоси бўлса керак. Мен фотиҳа тўйи қанақа маросимлиги ҳақида кўп ўйлардим. Онамдан сўраб кўрганман. Онам раҳматли шундай деган “Бир ҳовлида бир қиз бўй етган бўлса, унинг таърифини эшитиб, сўраб-суриштириб совчилар кела бошлайди. Фотиҳа тўйида ёши улуғлар икки ёшга бағишлаб, нон синдириб, улашишади. Бунда ёшларга кенг ризқ, тотув ҳаёт, бахт-иқбол, солиҳ фарзандлар сўраб дуо қилинади. Бу билан шу хонадоннинг қизи яқинда бировнинг хасмига айланади, энди унга совчи қўйиш, суриштириш мумкин эмас, деб халққа билдирилади”. Қайнонамдан сўрасам, “Буни бизда “тўққиз тўй” дейишади. Яъни қиз тарафнинг розилиги олингач, қуда тараф ҳадя олиб келади. Бу асосан, бўлғуси келинга аталган кийим-кечак ёки имкон қадар совға-саломлар. Шу куни синдирилган патирдан ва бошқа ноз-неъматлардан қиз дугоналарига, сингилларига яхши ниятда тарқатади. Эркаклар Қуръон тиловат қилиб, икки ёшга бахт тилашади. Аёллар ҳам ўз ўрнида совға-салом, сарпо-суриқ алмашади”, дейди. Пойтахтимизда эса куёв томоннинг тўрт-беш эркаклардан иборат вакили келин томонникига унаштириш маросимига боришади. Қуда эркаклар йиғилиб, уларни кутиб олишади. Шу куни барча олди-бердилар, тўй ва тўй олдидан, кейин қилинадиган барча масалалар келишиб олинади. Моҳиятан бир-бирига ўхшаш бу маросим юртимизнинг деярли барча жойларида мавжуд. Яъни унаштириш, оқ ўрар, фотиҳа тўйи, тўққиз тўйи деб номланса-да, муддао битта. Ҳар иккала томон бир-бири билан яқиндан танишишади. Қариндош-уруғларга қудалар танитилади. Энг муҳими, Аллоҳ номи зикр қилиниб, ундан бунёд бўлаётган оила учун хайр-барокот сўралади. Менга бу яхши маросим бўлиб туюлди. Ахир Аллоҳ тақдирини қўшмаса ҳеч ким бир оила бўлиб яшай олмайди. Шу сабаб шукроналик мақсадида дастурхон ёзишнинг ёмон томони йўқ бўлса керак. Бироқ... Яқинда қишлоққа борсам, опамларникига биров таклифнома ташлаб кетди. Поччам ва опамнинг номига келган бу нома фотиҳа тўйига чақирув экан. Опамга оғзаки айтишса бормайсизларми, фотиҳа тўйигаям таклифнома керакми, деб ҳазиллашдим. Кейин билсам, фотиҳа тўйлари ҳам тўйхоналарда ўтказилаётган экан. Табиийки, таклифномалар ҳам катталашган зиёфатлар учун. Ихчам ва чиройли ўтказиладиган маросимни каттартириб, тўйхоналарга олиб чиқиш шартми? Фотиҳа каби муқаддас сура сўзи билан бошланадиган маросимни ичкиликлар (ичимликлар эмас) аралаштириб, тўйга айлантириш керакмикан? Бунақа саволлар кўп. Жавоби эса... Биз турмуш тарзимизни ўзимиз ўйлаб чиққан маросимлар билан қийинлаштириб юборяпмизми? Фарзандларимиз тўй ва тўй олди маросимлари деб бошқа ўлкаларда саргардон бўлиб юришмаяптими? Тўғри, фарзандларимиз орқасидан баланд-баланд орзу-ҳаваслар қилишни яхши кўрамиз. Уларнинг тўйлари, яхши кунлари деб йиғинамиз. Лекин бизнинг орзуларимиз уларнинг тўйлари кечикишига, ҳар хил ишлар келиб чиқишига олиб келмаяптими? Яқинда ҳикматли сўзларда ўқиб қолдим: “Қаердаки, тўй қилиш қиммат бўлса, шу жойда зино кўпаяди”. Бу гапда ҳақиқат борлигини ўзимиз ҳам ичдан тан олайлик. Йигитларга-ку осон (ҳар ҳолда) уйланиш тўйини ўтказиб олса бўлди. Бечора қиз томон ҳали фотиҳа тўйи қилса, ҳали йигитнинг уйини тўлдириб берса, ҳали тўйдан кейинги маросимлар, бир йил ўтмай фарзандли бўлишса яна бешик тўй билан боғлиқ харажатлар... Тўғри, бу харажатларга куёв томонидан ҳам ёрдам бўлади. Бироқ мантиқсиз ҳаракатлар йўлидаги харажатлар қачонгача давом этади? Юртимизнинг қайси гўшасига борманг, албатта, тўй-тўйчиққа таклиф этишади. Халқимиз тўйсевар, орзу-ҳавасли-да, деб хурсанд бўламиз. Бироқ бир ҳудуднинг одамига бошқа бир ҳудуднинг тўйларидаги ортиқча чиқимлар мантиқсиздай кўринади. Бундай олганда, бунақа мантиқсизлик ўз ҳаётимизда ҳам кўплаб топилади. Ким қандай тўй қилади, қанақа орзу-ҳавас қилади, бу ўзига ҳавола. Бироқ қадаҳсўз билан ёшларга бахт тиландими, бу бахтда хайр йўқ. Бу менинг гапим эмас. Қадаҳнинг лабида шайтон туради. Дуога эса фаришталар ҳамроҳ бўлишади. Энди ўзингиз танланг, тилакларингизга, орзу-ҳавасларингизга кимни шерик қиляпсиз? Энг ёмон томони – муқаддас динимиз буюрган ишларга ҳафсала ва вақт йўғу, бошқа масалаларда сахий бўлиб кетяпмиз. Янги туғилган чақалоққа ақиқа ўрнига бешик тўй деган дабдабани ўйлаб чиққанмиз. Бунда фарзандни дунёга келтирган ота барча вазифалардан четга чиқиб, қуда томоннинг матоҳларига кўз тутиб ўтирилади. Суннат бу – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалларига эргашиш дегани. Айрим вилоятларда суннат тўйи деган маросим бор. Тўйхона, бўлмаса, уйда дастурхон ёзиб, ичкилигу дабдабага берилиб кетилади. Асл суннат амалининг моҳияти қолиб, яна бошқа орзу-истакларимиз режанинг биринчи қаторидан жой олади. Исрофгарчилик билан бошланиб, исрофгарчилик билан тугайдиган маросимларимиз тўғрисида ўзимиз бош қотирайлик. Эл қатори, элдан кам бўлмайлик, ёки фарзандларимиз ўксимасин, деб қилаётган тадбирларимизда бирор хайр борми? Тўй қилганимда... деган орзу-ҳавасларимизга бўлажак невараларимга кутубхона ташкил қилиб бераман, фарзандларимга Ислом динининг моҳиятини ўргатаман, менинг фарзандим қори бўлади, менинг фарзандим олим бўлади, сингари ичкин истакларни ҳам қўшсак, илло ниятларимиз ижобат бўлса ажабмас... Манзура Шамс Манба: Azon.uz





Губернаторы России
Москва

Собянин: В этом году к проекту «Открой#Моспром» присоединился один миллион человек





Москва

«ЯРКО» провела развлекательную программу на фестивале «Крутая песочница»


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Объем закупок у малого бизнеса с 2024 года составил почти 227 миллиардов



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

VK Fest

Планы на выходные 15 – 16 июня: VK Fest в Сочи и продолжение «Бриджертонов»




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

В Москве выставили на продажу редкий Mercedes-Benz SLR McLaren за 100 млн рублей

Московские школьники завоевали четыре медали на престижной Международной олимпиаде

Резидент «Инсайт Люди» Дмитрий Зубов 12 июня установил мировой рекорд по чеканке мяча в «Лахта Центре»


ATP

Карен Хачанов проиграл Вукичу во втором круге турнира ATP-250 в Хертогенбосхе



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

"Рен ТВ": в Москве 10 человек попали в реанимацию с ботулизмом



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России