Тойлоқ туманида «Damas» ёниб кетди
Бугун, 26 октябрь куни соат 08:00 ларда, Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Damas» русумли автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.
Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда» дейилади хабарда.