Женшень – ҳаёт илдизи дейилишига сабаб нима?
Шифокор Фаррух Шерназаров:
– Ўсимлик инсон организмига тинчлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Женшень кишида ишчанлик қобилиятини кучайтиради, ўт моддасини организмдан чиқариб юборади, ўпкада газ алмашинувини яхшилайди. Женшеннинг шифобахш таъсири натижасида кишида артериал қон босими меъёрига келади, эндокрин тизими иш фаолияти кучаяди, қон таркибида қанд моддаси миқдори пасаяди.
Женшеннинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
– Уйқусизлик, сиқилиш ва асаб билан боғлиқ турли хасталиклар;
– Давомли жисмоний ва ақлий зўриқишлар;
– Эркаклар ва аёллар касалликларида;
– Моддалар алмашинуви бузилганда;
– Оғир хасталик ва жарроҳлик амалиётларидан кейинги даволаниш жараёнида.
«Соғлом ҳаёт»