Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда Россия терма жамоаси билан ўйнаши мумкин — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйинида иштирок этиши мумкин. Метаратингс хабарига кўра, терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик ўйини Тошкентнинг «Пахтакор» стадионида 20 ноябрь санасида бўлиб ўтиши мумкин. Ушбу учрашув ўтказилиши учун музокаралар бир неча ой давом этган ва якунда ижобий якунланмаганди. Бироқ ҳозирда томонлар келишувга эришишга яқин. Аввалроқ Сречко Катанец шогирдлари 16 ноябрь куни Қозоғистон билан ўртоқлик ўйинида иштирок этиши хабар қилинганди. Ўзбекистон сентябрь ойида халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида Камерун устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Коста-Рикага қарши баҳсда эса 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.