Қаришни секинлаштирадиган маҳсулотлар
Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
– Балиқнинг ёғли турлари омега-3 ёғ кислоталарига ва табиий озиқ моддаси бўлган диметиламиноэтанолга бой. Ёғли балиқларга бой парҳез ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади.
– Какао ёки қора шоколад таркибида флавоноидларнинг (флавоноллар) махсус гуруҳи мавжуд. Улар яллиғланишга қарши ва эрта қаришга олиб келадиган эркин радикалларга қарши курашади.
– Петрушкада С витамини, каротиноидлар, хлорофилл бор. Улар қонни тозалайди ва глутатион ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу эса ёш тананинг асосий калити ҳисобланади.
«Соғлом ҳаёт»