Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари саммитида иштирок этади
Саммит 1 ноябр куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтади.
Ҳукумат раҳбарлари ташкилотнинг сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммити якунларини, шунингдек, хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг кейинги имкониятларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, томонлар ШҲТ давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашадилар.