ЕЧЛ. «Челси» «Динамо» Загреб устидан иродали ғалабага эришди, «Милан» «Зальцбург»ни тор-мор этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футбол бўйича Чемпионлар Лигасининг 6-туридан ўрин олган ўйинлар 2 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. «Челси» ўз майдонида «Динамо» Загребни қабул қилди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Бруно Петкович ҳисобни очди. 18-дақиқада Раҳим Стерлинг мувозанатни тиклади. 30-дақиқада эса Денис Закария лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа «аристократлар» ғалабага эришди. «Милан» эса «Зальцбург» билан баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миланликлар сафида Оливье Жиру дубль қайд этган бўлса, яна иккита гол Крунич ва Мессиас ҳисобига ёзилди. «Челси» 13 очко билан E гуруҳида етакчи сифатида плей-оффга йўл олди. «Милан» 10 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади. «Зальцбург» эса 6 очко билан Европа Лигасига йўлланма берувчи ўринга эга чиқди. «Челси» – «Динамо» Загреб 2:1 Голлар: 0:1 – 7 Петкович, 1:1 – 18 Стерлинг, 2:1 – 30 Закария. «Челси»: Менди, Аспиликуэта, Кулибали (Тиаго Сильва, 65), Чалоба, Чилуэлл, Жоржиньо, Закария (Лофтус-Чик, 71), Маунт, Ҳаверц (Галлаҳер, 64), Обамеянг (Броя, 64), Стерлинг (Пулишич, 83). «Динамо» Загреб: Ливакович, Моҳаррами, Ристовски (Эмрели, 69), Перич, Шутало, Любичич, Адеми (Булат, 83), Мишич, Иванушес, Оршич (Шпикич, 89), Петкович (Дрмич, 83). Огоҳлантиришлар: Мишич (22), Кулибали (39), Иванушес (54), Моҳаррами (89). «Милан» – «Зальцбург» 4:0 Голлар: 1:0 – 14 Жиру, 2:0 – 46 Крунич, 3:0 – 57 Жиру, 4:0 – 90 Мессиас. «Милан»: Тетерушану, Калулу (Габбия, 86), Кьер, Томори, Эрнандес (Балло-Туре, 78), Крунич (де Кетеларе, 78), Беннасер (Побега, 69), Тонали, Жиру, Ребич, Рафаэл Леау (Мессиас, 69). «Зальцбург»: Кен, Дедич, Соле (Бернардо, 46), Павлович, Вебер (Ульмер, 77), Зайвалд, Кергор, Сучич, Гурна-Дуат (Камери, 64), Окафор (Койта, 77), Адаму (Шешко, 62). Огоҳлантиришлар: Окафор (43), Гурна-Дуат (61).