Қозоғистон президентининг яқин қариндошларига давлат тузилмаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш тақиқланади
Қозоғистон парламенти президент ваколатларини қисқартирувчи тузатишларни қабул қилди.
Хусусан, давлат раҳбарининг парламент юқори палатасини шакллантиришдаги иштироки қисқартирилиб, унинг маҳаллий вакиллик ва ижроия органларига таъсири чекланди.
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг президентлик даврида сиёсий партияларга аъзо бўлиши тақиқланди.