Ўзбекистонни Россиядан пул ўтказмалари қисқариши мумкинлиги хавотирга солганди
Бу ҳақда Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш вазири Жамшид Қўчқоров Самарқанд иқтисодий форумида айтиб ўтди.
“Бизни хавотирга солган навбатдаги нарса Россиядан пул ўтказмаларининг камайиши бўлди. Аслида пул ўтказмалари кўпайганини кўряпмиз”, – дейди у.
Эслатиб ўтамиз: йил бошидан буён Россиядан Ўзбекистонга 5,3 млрд $ ўтказилган, бу жами ўтказмаларнинг 81 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар кўпдир.
Россияда хорижий ишчилар сони ҳам ўсди – жорий йилнинг иккинчи чорагида ишлаш учун 3 млндан ортиқ киши келган. Айни пайтда уларнинг 1,5 млни ўзбекистонликлардир.