“MALIBU” жарима майдонига олиб кирилди ва даъво таъминланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 20.10.2022 йилдаги қарори билан қарздор К.Г.дан ундирувчи К.И. фойдасига мулкни бўлиш бўйича “MALIBU” русумли автотранспорт воситасини хатлаш Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими зиммасига юклатилган. Даъвони таъминлаш бўйича бюро ходимлари ИИБ ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 01.11.2022 йил куни “MALIBU” русумли автотранспорт воситаси ушланиб, хатланди ва вақтинча сақлаш майдонига олиб кирилиб, даъво таъминланди.