ЁНҒОҚ ПЎСТИ ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИГА ДАВО
-Пўстлоғи яшил тусдаги ҳали пишмаган 200 гр ёнғоқни яхшилаб ювиб, гўштқиймалагичдан ўтказилади. Сўнг унга 400гр шакар қўшилади. Қоришма аралаштирилиб, 1 литр банкага солинади. Оғзи маҳкам ёпилади. Сўнг 10 кун мобайнида совиткичда сақланади.
-Тайёр қоришма ҳар куни наҳорда оч қоринга 1 чойқошиқдан 1 маҳал хона ҳароратидаги сув билан бирга ичилади. Унинг таъми жуда ёқимли бўлади. Энг муҳими, бу малҳам сизни жиғилдон қайнашидан халос қилади.
SoglomHayot