Twitter раҳбарияти ишдан бўшатилган баъзи ходимларнинг қайтишини сўрамоқда
Агентлик манбаларига кўра, қайта чақирилганларнинг баъзилари “хато туфайли” ишдан бўшатилган, қолганларининг эса Twitter ижтимоий тармоғида янги функциялар яратиш учун тажрибаси керак бўлиши англанган.
Қайд этилишича, ўтган ҳафта компания 3,7 мингга яқин кишини ишдан бўшатган. Маск бу зарурлигини тушунтириб, платформа ҳар куни 4 млн $дан кўпроқ йўқотаётганини таъкидлаган эди.
Bloomberg