АҚШда лотереяга 2 млрд 40 млн доллар ютуқ чиқди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи киши Powerball лотереясида жекпотни ютиб, миллиардерга айланди. 2 млрд 40 млн доллар (солиққача) — бахтли чипта соҳиби шунча ютди. Чипта Лос-Анжелес шимоли-шарқидаги Алтадена автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида харид қилинган. Ушбу шохобча эгасига ҳам 1 млн доллар улуш берилади. Янги миллиардер кимлиги ҳозирча номаълум, бироқ Калифорния штати қонун-қоидаларига кўра, унинг номи ошкор этилиши шарт.