«Хоҳласам ёлғиз ўтаман, хоҳласам менга турмушга чиқинг деган одамга эрга тегаман»
«Афандининг қизлари» гуруҳи вакилларидан бири Нигора Абдуллаҳанова ўз Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Обуначиларидан бири унга ҳали ҳам турмушга чиқмаганини ва иккичи турмуш қилиб ҳам ҳеч ким олмаслигини ёзади.
Бунга жавобан актриса: «менинг ташвишим сизга тушяптими, ҳурматсиз ‘левий’ профиль эгаси? Ёки арпангизни хом ўрдимми? Оғирлигим тушяптими сизга? Тегяпманми кимгадир? Ҳеч ким билан ишим йўқ мени, лекин менга келганда ҳамманинг қўлида чўп. Хоҳласам ёлғиз ўтаман, хоҳласам менга турмушга чиқинг деган одамга эрга тегаман. Хоҳласам бошқасига ёки кимгадир иккинчи бўламан, агар хоҳласам эллик саккизинчи. Хоҳлаганимни қиламан», — дейди Нигора Абдуллаҳанова.