Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарлари «Регистон»га кўчат экишади
Бугун Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар Давлат Раҳбарлари иштирокида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Регистон майдонида кўчат экиш тадбири ўтказилиши режалаштирилган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон томони бугуннинг ўзида 2.5 млн дона кўчат экади. Озарбайжон эса 111 мингта кўчат ўтқазади.
Қайд этиш керакки, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида кўчат экиш тадбирлари уюштирилади.