Илҳом Алиев: Зангезур йўлагининг очилиши минтақа давлатларига наф келтиради — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев туркий давлатлар раҳбарларини Қорабоғ ва Зангезурга таклиф қилди. «Мана шу ҳафтада Озарбайжон халқи Қорабоғ ва Шарқий Зангезурни Арманистон оккупациясидан озод қилинганлигининг икки йиллигини нишонлади. Икки йил муқаддам биз бу ерларда Арманистоннинг 30 йиллик мустамлакачилигига барҳам бердик. Халқаро ҳуқуқ мезонларига мос ҳақиқат қарор топди. Аммо ҳозиргача узоқ йиллик мустамлакачиликнинг ачинарли оқибатлари мавжуд. Озарбайжон ҳозирда ҳудудда катта қайта тиклаш ишларини олиб бормоқда. Мен фурсатдан фойдаланиб, туркий давлатлар раҳбарларини Қорабоғ ва Зангезурга таклиф қиламан», – дейди Алиев. Озарбайжон президенти, шунингдек, Зангезур йўлагини ривожлантириш мақсадида кенг қамровли фаолият амалга оширилаётганини айтиб ўтди. «Қорабоғдаги уруш якун топди. Биз Зангезур йўлагини очдик. Бу савдо йўлагининг очилиши минтақанинг барча мамлакатларига наф келтиради», – дейди Илҳом Алиев.