Тишларни тўғри тозалаш қоидалари
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Тишларни тўғри тозалаш кетма-кетлиги:
Олдин тиш чўткаси намланади ва нўхат ўлчамидаги тиш пастаси сиқиб чиқарилади;
Тозалаш юқориги озиқ тишлардан бошланади;
Тиш чўткаси тиш юзасига параллел бўлиши керак;
Тиш чўткаси туклари босим остида бироз эгилиши керак;
Тозалаш айланма ҳаракатлар орқали ва пастдан юқорига вертикал равишда амалга оширилади;
Бундан ташқари, тишлар ички юзасини ҳам тозаланиши зарур;
Лунж ва тилни тозалаш учун чўткаларда махсус ёстиқчалар мавжуд;
Ҳар бир тишга ўртача 10 сония ажратилиши керак.