Дори моддаларини қачон қабул қилиш керак?
Педиатр Муҳсина Умарова:
Йўриқномадаги қабул қилиш шартлари: овқатгача, овқатдан кейин, овқат вақтида деган ёзувларга кўзингиз кўп тушади. Булар нимани англатади?
Агарда, дори моддаси овқатгача буюрилган бўлса, демак у тезроқ таъсир қилиши талаб этилади.
Агарда, овқатдан кейин буюрилган бўлса, унинг концентрацияси қонда секинлик билан кўтарилади, шу билан бирга қонда узоқ вақт сақланади. Сиз овқатланиш жараёнида ёғли маҳсулотлар истеъмол қилган бўлсангиз, бу дори моддалари сўрилишини сусайтиради.
Булар шуни англатади:
Овқатгача – овқатланишдан минимал 30-60 дақиқа олдин;
Овқатдан кейин – овқатлангандан 1 соатдан кейин;
Овқат вақтида – овқатланишни бошлаганингиздан 5 дақиқа ичида ёки овқатланишни бошлаган заҳоти;
Бир кунда 3 маҳал қабул – ҳар 8 соатда.