Эркинжон Турдимов соғлиқни сақлаш аълочиси бўлди
Кеча Самарқанд вилояти ҳокимлигида тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Э.Турдимов Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазир Азиз Абдуҳакимов томонидан “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.