Қорақалпоғистонда Cobalt автомашинаси ёнаётиб портлаб кетди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида Cobalt ёнаётиб портлаб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича маълумот берди. Маълум қилинишича, 11 ноябрь куни соат 15:30 ларда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани «Оқбошли» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 584—585-километрлари оралиғида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган К.С. бошқарувидаги Cobalt двигатель қисмида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган ва юкхонасида бўлган газ баллон портлаган. pic.twitter.com/9XzXCSHdDH — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 13, 2022 Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ушбу ҳодиса юзасидан Тўрткўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.