АҚШдаги Сенат сайловида демократлар олдинда бормоқда
АҚШда сайлов натижаларига кўра демократлар Сенатда 50 та ўринга эга бўлиб, Конгресснинг юқори палатаси устидан назоратни қўлга киритадиганга ўхшаб турибди. Бундай хулоса қилишга Невада штатида Демократлар партияси вакиласи Кэтрин Кортес-Масто ғолиб чиқаётгани асос беради.
CNN хабарига кўра, Невадада сайлов бюллетенларининг 95 фоизидан кўпроғи қайта ишланганидан кейин Кортес-Масто 48,7 фоиз овоз олиб, Республикачилар партиясидан бўлган рақиби Адам Лаксалтни ортда қолдираётгани маълум бўлган.
Агар Кортес-Масто ғолиб деб эълон қилинса, ҳатто республикачилар Жоржия штатида декабрь ойида сайловнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонган тақдирларида ҳам, Республикачилар партияси
Сенатда кўпчиликни ташкил қилолмайди. Ўринлар сони тенг бўлган тақдирда, ҳал қилувчи овоз демократ вице-президент Камала Ҳаррисда бўлади.
Республикачилар вакиллар палатасида назоратни қўлга киритишлари мумкин.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатдаги оралиқ сайловларда юзага келган вазиятдан мамнун эканини ҳамда Жоржияда штатидаги сайловнинг икки босқичини кутаётганини билдирган.