Истанбулдаги портлаш қурбонлари сони 6 нафарга, жароҳатланганлар эса 53 нафарга етди
Бироз аввал Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейоглу Истиқлол кўчасида 13 ноябрь куни портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Маҳаллий ОАВ ҳалок бўлганлар сони 5, жароҳатланганлар эса 36 кишини ташкил этганини маълум қилган эди.
Айни дамда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси берган хабарга кўра, портлаш қурбонлари сони 6 нафарга, жароҳатланганлар эса 53 нафарга етди.
Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирда вафот этган ва жароҳатланганларнинг фуқаролиги ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилган.
Расмийлар портлашда терросристик ҳуружга яқин аломатлар мавжудлиги ҳамда уни амалга оширишда 1 нафар аёлнинг иштирок этганлиги ҳақида маълумотлар борлигини таъкидлаган.
«Туркия прокуратураси портлашдан кейин барча видеокамералар орқали қайд этилган ёзувлар таҳлил қилинаётганлиги, тергов ҳаракатлари бўйича маълумот тақдим этиб борилишини маълум қилди.
Хозирга қадар ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги ҳақида маълумот йўқ», – дейилади.
Дилбар Абдунабиева.