Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 15 ёшли ўсмирнинг вафоти бўйича ИИВ хизмат текшируви якунланди.
Унга кўра, марказ директори лавозимидан озод этилди, 3 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди (https://t.me/fviib_uz/10411). Воқеа содир бўлган кунда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими тарбияланувчиларни назоратсиз қолдириб, жанжалнинг олдини олмагани учун ишдан олинди.