Таэквондо WT. Светлана Осипова жаҳон чемпиони! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мексикада ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Светлана Осипова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Финал беллашувида Осипова исроиллик Дана Арзанни 3 раундда (2:1) мағлубиятга учратди. Бу билан Осипова жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган ўзбекистонлик биринчи таэквондочи қиз сифатида тарихга кирди.