Давлатимиз байроғи – ўтмиш, бугун ва келажагимизнинг ёрқин тимсолидир
Бугун, 18 ноябр дунё узра мустақил ўзбекистоннинг байроғи ҳилпирай бошлаганига 31 йил тўлди. Байроғимиз халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳон аро ифодаси рамзи бўлиб хизмат қилмоқда.
Давлатимиз байроғи – ўтмиш, бугун ва келажагимизнинг ёрқин тимсолидир. Байроқда руҳиятимиз, меҳр-муҳаббатимиз, ғурур ва ифтихоримиз, ватанга, халққа, порлоқ келажакка комил ишончимиз мужассамдир. ўзбекистонимиз байроғи ҳам юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ва элатларни ягона мақсад ва ғоя остида бирлаштирувчи муқаддас қадрият, миллатлараро тотувлик белгисидир.
Юртимиз ифтихори бўлмиш байроғимизнинг 31 ёши жойларда кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Жумладан Тошкен шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 248-мактабда ҳам жонкуяр ўқитувчи ва билимдон ўқувчилар иштирокида мазкур байрам муносиб равишда нишонланди.
Тадбирни мактаб Маънавият ва марифат ишлари бўйича тарғиботчиси Уришов Собир кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида Байроқ халқнинг буюк қадриятларидан, унинг ўзлигини ифодаловчи юксак хусусиятларидан бири эканига тўхталиб, давлатчилигимиз тарихининг барча даврларида байроқ озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганига алоҳида урғу берди. Шундан сўнг, ўзбекнинг ўзлиги тараннум этилган мадҳиямиз жаранглади.
Тадбир давомида мактабнинг ўқитувчи ва мураббийлари давлатимиз рамзи ҳақида ўзларининг илиқ туйғуларини билдиришди.
“Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраган. У куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган”, – дейди мактаб директори Зоҳида Исмоилова ўз нутқида.
Тадбир ўқуувчиларнинг ажойиб чиқишлари, ўз ижодига мансуб шеърлари, гўзал рақслари, шунингдек, давлатимиз байроғи тарихига оид қизиқарли маълумотлар баёни билан давом этди.