Давлат байроғидан фойдаланиш бўйича чекловлар олиб ташланиши мумкин
ЎзЛиДеП Сиёси Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг хабар беришича , Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП Фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини муҳокама қилиб, депутатлар орасидан ишчи гуруҳи тузилмоқда.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқароларнинг эркин фойдаланиши, эгалик қилиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.
Бунда фуқаролар ҳам давлат байроғига ҳурмат сақлаган ҳолда ўз хонадонларига ҳам илиш, иш жойларида эркин фойдаланиши мумкин бўлади.