«Мен бир инсонга боғлансам, бутун танам ва руҳим билан боғланаман.»
Хонанда Милена Мадмусаева YouTube’даги «Yashin TV» лойиҳасида берган интервьюсида кўзлари нега маъюслиги ҳақида гапирди.
«Кўпчилик негадир кўзлариз маъюс деб кўп айтади, балки бу тақдир зарбаларидандир. Ҳаёт шунақа экан. Баъзида сиз хоҳламаган зарбаларни берар экан. Ҳар бир инсон яхши яшаш ва бахтли бўлишни хоҳлайди. Лекин ҳар доим ҳам инсонни айтгани бўлавермас экан. Дўстларимни қанақадир қалбимга оғриқ берганлари балки менга таъсир қилгиндир. Мен бир инсонга боғлансам, бутун танам ва руҳим билан боғланаман. Боримни беришга, жонимни беришга тайёрман. Лекин ҳамма ҳам унақа бўлавермас экан. Кўз эса бу қалбни намоён қилади», — дейди хонанда.