Болаларни эмлашда қандай қоидалар мавжуд?
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
– Қон ва сийдик таҳлилисиз болаларни эмлашга рухсат этилмайди.
– Болалар невропатологи хулосаси шарт бўлади.
– Аллерголог кўриги ҳам керак!
– Эмлашдан кейин ҳар эҳтимолга қарши парацетамол шамчаси бўлиши керак.
– Вакцина олдидан турли хил ёғли овқат бермаслик керак.
– Вакцинадан икки кун олдин антигистамин препаратлар бериш аллергияни олдини олади.
– Болаларни эмлаш оғриқли бўлади деб ҳеч қачон қўрқитманг.
-Болани энг яхши кўрган ўйинчоғини ёки бирор янги ўйинчоқни сотиб олиб эмлашдан кейин тинчланиши учун беринг.
«Соғлом ҳаёт»