«Тез ёрдам» машинасига ҳам газ йўқ
Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Тез ёрдам» машиналарига бириктирилган «метан заправка» ҳам куннинг маълум вақтларида газ тармоғидан узиб қўйилмоқда.
Натижада эса суратдаги ҳолат – беморларига шошилаётган «Тез ёрдам» машиналарининг ярим йўлда қолиб кетиш ҳоллари кузатиляпти.
«18 ноябрь куни Олтиариқ туманидаги Газ қуйиш шохобчамизни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз газ тармоғидан беркитиб қўйишди. Илтимос, газ қуйиш шохобчамизга узлуксиз газ етказиб беринглар», – демоқда масъул ҳайдовчилар.