Индонезиядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 160 дан ошди. Қурбонларнинг аксарияти болалар (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: AP Photo Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида 21 ноябрь куни содир бўлган зилзила қурбонлари сони 162 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Sky News хабар берди. Қурбонларнинг аксарияти болалар бўлиб, табиий офат оқибатида 326 киши енгил ёки оғир даражадаги тан жароҳатлари олган. Зилзила эпицентри Чанжур шаҳридан 10 километр жануби-ғарбда ер остида жойлашган. 5,6 магнитудали зилзила 2 345 та уйга жиддий зарар етказган, 13 400 киши эвакуация қилинган. Фото: AP Photo Табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги маълумотига кўра, кўпчилик бинолар қулаши оқибатида жабр кўрган, айрим аҳоли вайроналар остида қолиб кетган. Шу билан бирга, Чанжур маҳаллий ҳокимияти айрим жойларда одамларни эвакуация қилиш ишлари кўчки туфайли мураккаблашаётганини таъкидлади. Фото: Reuters Зилзилада жароҳатланган болаларнинг баъзилари реанимацияга олиб кетилган, бошқалари кислород аппаратига уланган. Фото: AP Photo Фото: Reuters