Эрдўған АҚШни Суриядаги курд жангариларига қурол етказиб беришда айблайди
«Сўнгги йилларда АҚШ Суриянинг террорчилар ҳаракат қилаётган ҳудудларига минглаб юк машиналарини ўқ-дорилар ва қурол-яроғ билан етказиб берганидан қайғудамиз», — деди Туркия президенти.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг Суриядаги террорчиларни қўллаб-қувватлаш сиёсати Обама даврида бошланган, Трамп даврида давом этган ва Байден даврида ўзгаришсиз қолмоқда.