Индонезиядаги зилзилада камида 162 киши ҳалок бўлди
Индонезиянинг Ява оролида якшанба куни юз берган кучли зилзила оқибатида камида 162 киши ҳалок бўлди, 300 нафардан кўпроқ киши жароҳатланди. Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 5,6 бални ташкил қилган. Ява аҳолисининг 14 мингга яқини уйсиз қолди ва ҳозирда жабрланганлар ҳамда қочқинлар лагерларида яшамоқда.
Ғарбий Ява вилояти губернатори Ридван Камил журналистларга ҳалок бўлганлар сони кўпайиши мумкинлигини айтди. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қутқаришда давом этмоқда.
Қутқарув хизматларининг билдиришича, камида 2300 турар жой биноси, тўртта мактаб вайрон бўлган, масжид ва касалхона биноси қаттиқ зарар кўрган.
Индонезия Тинч океанининг вулқон активлиги мавжуд бўлган ва жаҳондаги энг сейсмик фаол минтақада жойлашган. Бу ерда 2004 йилда Суматра оролида юз берган зилзилада энг даҳшатлиси бўлган. 9,1 балли зилзила цунами ортидан юз берган ва 226 минг кишининг ўлимига сабаб бўлганди.