Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд $ни ташкил этмоқда
2022 йил 1 июль ҳолатига кўра, 23,36 млрд $ мамлакатнинг ташқи қарзи, 2,77 млрд $ ички қарзидир.
Молия вазирлигига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 35,1 % бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йил якунида 38 %ни ташкил этган эди.
Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботида бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат қарзи “мўътадил” даражада деб баҳоланган.