Бобир Абдиҳолиқов 3 та рекорд ўрнатди, 2тасини такрорлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Якунланган мавсумни Беларусь Олий лигасида ўтказган Бобир Абдиҳолиқов 26 та гол билан чемпионат тўпурари бўлганидан хабарингиз бор. Ушбу кўрсаткич орқали легионеримиз элитада 3 та рекорд қайд этди ва иккитасини такрорлади. Айни вақтда у қуйидаги натижалар бўйича тенгсиз бўлиб турибди: Меҳмонда урилган голлар — 16; Легионерлар орасида мавсумда энг кўп гол урган — 26; Легионерлар орасида гол+пас бўйича энг юқори балл — 32. Шунингдек, Бобир мавсумдаги дубллар сони ва учрашувда жамоасига ғалаба келтирган голлар бўйича ўрнатилган рекордларни такрорлади.