Бухорода катта тезликда келаётган Nexia йўл четидаги болаларни уриб юборди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia йўл четида келаётган болаларни уриб юборгани, улардан бири машина остида қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, воқеа 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида юз берган. 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. Nexia-2 да тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни етаклаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, ағдарилган. ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.