Собиқ ҳакам: "Пенальти йўқ эди" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Эдуардо Итурральде Гонсалес кеча Португалия - Гана беллашувида африкаликлар дарвозаси томон белгиланган пенальти борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Кеча ЖЧ-2022 1-туридан ўрин олган баҳсда португаллар Африка қитъаси вакилини 3:2 ҳисобида таслим этди. 65-дақиқада Сантуш жамоаси пенальтидан урилган гол эвазига ҳисобни очганди. "Менинг фикримча, Роналду билан содир бўлган вазиятда пенальти йўқ эди. У чиройли шўнғиди. Бироқ ушбу ҳолатда 11 метрлик жарима зарбаси бор, дейдиганларни тушунаман", - деди собиқ испаниялик ҳакам.