Ким Чен Иннинг қизи иккинчи бор оммага кўриниш берди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз қизи билан иккинчи бор оммага кўриниш берди. Сурат Корея марказий ахборот агентлиги томонидан чоп этилган. Шимолий Корея раҳбари ва унинг қизи «Хвасон-17» баллистик ракетасини яратиш, йиғиш ва учиришга масъул бўлган КХДР ҳарбий-саноат мажмуаси ишчилари билан биргаликда фотосессия ўтказган. Бу Ким Чен Ин қизининг омма олдида иккинчи чиқиши - Шимолий Кореядаги бошқа оммавий ахборот воситалари ҳозирча унинг исмини айтмаган, бироқ Жанубий Кореяда журналистларнинг фикрича, қизнинг исми Ким Жоу Е, у тўққиз ёшда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шимолликлар лидерининг қизи янги қитъалараро ракета намойиши чоғида биринчи марта омма олдида пайдо бўлганди. Улар билан бирга машғулотларда оиланинг бошқа аъзолари – Ким Чен Иннинг рафиқаси ва синглиси ҳам иштирок этган.