Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон шахмат жамоаси тантанали кутиб олинди (фото)
Қуддусда бўлиб ўтган ФИДЕ жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатида фахрли 2-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ўзбекистонга қайтишди. Чемпионларни Тошкент аэропортида кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Қуддусда бўлиб ўтган финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси 2.5 – 1.5 ҳисобда Хитойга имкониятни бой берди. Ўйин тақдирини Воҳидовнинг Жинши Байга қарши мағлубияти ҳал қилди. Қолган 3 та жамоа аъзолари орасидаги ўйинлар дуранг натижа билан якунланди.