Кўз остида қора доғлар пайдо бўлишига нима сабаб бўлади?
Педиатр Муҳсина Умарова:
– Етарлича ухламаслик кўз остидаги қора доғларнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. Чарчоқ ва тўпланган стресс бир зумда терида акс этади ва унинг рангини ўзгартириб, юпқалаштиради. Бундай ҳолатда қон томирлари кўпроқ кўринади.
-Ёш ўтиши билан кўз атрофидаги тери ҳам юпқалашиб, эластиклигини йўқотади.
-Аллергик реакцияларда кўзлар ўзига хос индикатор бўлиб хизмат қилади. Қичишиш ва кўз ёшлар танада кўп миқдорда гистаминлар ишлаб чиқарила бошлаганлиги ҳақида сигнал бера бошлайди, бу эса кичик томирларни кенгайтиради.
«Соғлом ҳаёт»