ЖЧ-2022. "H" гуруҳидаги якуний ҳолат билан танишинг — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бироз аввал Жаҳон чемпионати "H" гуруҳида 3-турдан ўрин олган икки баҳс якунига етди. Унда Жанубий Корея Португалияни 2:1 ҳисобида таслим этди. Шунингдек, Уругвай Ганани мағлубиятга учратди - 2:0. Ушбу натижалардан сўнг мазкур гуруҳда жадвал шундай кўринишга келди. Португалия квартет ғолиби сифатида кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Жанубий Корея 2-ўрин билан плей-оффда иштирок этади. Уларнинг рақиби тунги 00:00 да бошланадиган ўйинлар тугагач, маълум бўлади.