Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 5 декабрь куни Cobalt 13 ёшли қизни уриб юбориб, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетгани хабар қилинганди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди. Аниқланишича, 5 декабрь куни соат 20:00 да Қарши шаҳри Насаф кўчасида жойлашган супермаркет рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган қиз Х.Д.ни давлат рақам белгисисиз оқ рангли Cobalt уриб юборган. pic.twitter.com/gNUlez9RcC — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 7, 2022 pic.twitter.com/g24KnqeTI7 — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 7, 2022 Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида Cobalt автомобили ҳамда ҳайдовчиси топилди. Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.