Совуқ ҳаво кунлари учун фойдали маслаҳатлар
Шифокор Нозима Ўринова:
– Совуқда 30 дақиқадан кўп бир жойда турманг.
– Иссиқ тутадиган таомлар истеъмол қилинг.
– Кўпроқ ҳаракат қилинг ва тик ҳолатда бир соатдан ортиқ турманг.
– Қалинроқ, иссиқроқ тутадиган кийимлар кийинг, яхшиси пахта, жун матодан тайёрланган бўлса янада яхши.
– Совуқда кўчага бош кийимсиз ва шарфсиз чиқманг.
– Имкон борича болалар ва қарияларни кўчада узоқ вақт қолишига йўл қўйманг.
– Кўчадан келгач, мойчечакли, ялпизли, лимонли, наъматакли чойлардан бирини ичинг.
«Соғлом ҳаёт»