Москвада МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашади
Эртага, 9 декабр куни Москвада МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашади
Кун тартибига мувофиқ, томонлар халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашади, томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилади, деб хабар берди Беларус Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
-МДҲ таркибига Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон киради.
-ШҲТга аъзо давлатлар – Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон.