Хитой араб давлатлари суверенитетини ҳимоя қилишда давом этади
Пекин араб давлатларининг ўз суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишини, шунингдек, Фаластин масаласидаги қарашини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин пайшанба куни “Al-Riyod” газетасида эълон қилинган Хитой-араб дўстлиги ва муносабатига бағишланган мақоласида айтиб ўтди.
“Хитой араб давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда давом этади ва Фаластин билан боғлиқ масалада араб давлатларини қатъий қўллаб-қувватлаш позициясиидан ҳеч қачон воз кечмайди”, деди у.
Си Цзиньпин 7 декабрь куни Ар-Риёдга уч кунлик ташриф билан келди. Етакчи сафар давомида Саудия Арабистони Подшоҳи, Форс кўрфазида жойлашган араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашади ва Хитой-араб саммитида иштирок этади.
Ташриф чоғида Хитой ва Саудия Арабистони ўртасида стратегик шериклик, шунингдек, икки давлатнинг узоқ муддатли дастурлари – Саудиянинг 2030 йилгача мўлжалланган режаси ва Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси ўртасидаги уйғунлик тўғрисида битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари Хитой-Саудия саммити доирасида қиймати 29 миллиард доллар атрофидаги 20дан зиёд келишув тузилиши режаланган.