Марокаш — Жаҳон Чемпионати ярим финалига чиққан илк Африка жамоаси — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Марокаш терма жамоаси ЖЧ—2022 чорак финалида Португалия устидан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Марокашликлар Жаҳон Чемпионати ярим финалига чиққан илк Африка жамоасига айланди. Мундиаллар чорак финалларида 4 та Африка терма жамоалари (Камерун, Сенегал, Гана ва Марокаш) тўп сурган ва фақатгина марокашликлар 1/2 финалга қадар етиб борди. Шунингдек, Марокаш устози Валид Реграги Жаҳон Чемпионати ярим финалига чиққан илк африкалик мураббий бўлди.