Парижда Франция ва Марокаш мухлисларининг полиция билан тўқнашуви натижасида 74 киши ҳибсга олинди
Парижда Марокаш ва Франция миллий жамоалари мухлислари ўртасида тўқнашув бўлди.
Мухлислар ўз жамоаларининг 2022 йилги жаҳон чемпионати яримфиналига чиққанини Елисей майдонида нишонлашди ва тартибсизликлар келтириб чиқаришди. Улар дўкон ойналарини синдириб, полицияга ҳам қаршилик кўрсатишди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга мажбур бўлди.
BFMTV маълумотларига кўра, тартибсизликлар натижасида 74 киши ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Франция ЖЧ-2022 яримфиналида Марокаш билан ўйнайди. Беллашув 14 декабр куни ўтказилади.