Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида кузатиладиган овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларга:
-кўнгил айниши;
-қайт қилиш;
-таъм сезишнинг бузилиши;
-антиқа маҳсулотларга эҳтиёж ортиши каби муаммолар киради.
-Бундай ҳолларда кўпинча кўп суюқлик ичиш ва таомни кам-камдан тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади. Ёғ ва ёғли ёки аччиқ маҳсулотларни истеъмол қилмаслик лозим. Имкони борича маҳаллий ўсимлик ёғлари истеъмол қилган яхшироқ.
Агар қайт қилиш кучайса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
«Соғлом ҳаёт»