103news.com
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Ахборот кодекси: «Емаган сомсага пул тўлаш» бўлиб қолмайдими? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси кўплаб фуқароларнинг, айниқса ОАВ ходимларининг диққат марказида бўлиб қолди. Қуйида ҳуқуқшунос Мадина Турсунованинг мулоҳазалари билан танишасиз. Аслини олганда, бир-бирига боғлиқ бўлмаган актларни биттага йиғиш энг осон йўл, лекин нормаларнинг 80-90 фоизи ўзгаришсиз қолди, ҳеч қандай янгилик ёки батафсил ишлаб чиқилмаган, бироқ чекловларга қаттиқ урғу берилган: 1. Оммавий ахборот воситалари, ахборот тарқатувчилар, блогерлар ўзлари тарқатаётган маълумотларнинг ишончсизлиги учун ахборотнинг манбаси ва муаллифи билан биргаликда қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланувчилар ҳам биргаликда жавобгар бўладилар. Оммавий ахборот воситалари «машҳур инвестор» интервьюсида айтган сўзлари учун жавобгар бўлмаслиги, эркин маълумот тарқатиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Чунки ҳар бир инсон оммавий ахборот воситаларида сўз юритиш, ўз фикри ва эътиқодини очиқ баён этиш ҳуқуқига эга. Фикрлар ва эътиқодларнинг тўғрилигини текширишнинг иложи йўқ. Охирги чораси – оммавий ахборот воситалари раддия бериши мумкин! 2. Ва яна, лойиҳада «блогер» деган ҳуқуқий таъриф қолдирилган. Бу эса умуман конкрет маънога эга эмас ва аслида ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган ҳар бир кишини блоггерлар билан тенглаштириб қўяди. Барча фуқаролар – блоггерлар! 3. Оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилиш – Балки олдин кафолатланган эркинликларни таъминлаш зарурдир?! Масалан, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига аралашганлик ёки маълумотлардан фойдаланишни рад этганлик учун жавобгарлик шаклида. Модданинг ўзи Фуқаролик ва халқаро ҳуқуқлар бўйича Пакт стандартларига жавоб бермайди. 4. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аккредитация қилиниши мумкин – муаллифларнинг фикрича, аккредитация шаффофликни таъминлайди! Аккредитация ҳақида икки моддада: 100 ва 118-моддаларда қайта-қайта уқтирилган! Яъни, агар мен журналист бўлсам, давлатимизнинг 98 та органининг ҳаммасида аккредитациядан ўтишим керакми? Журналист мақомига эга бўлмасам ҳам, аккредитациядан ўтмаган фуқаро сифатида мен моддада келтирилган ҳуқуқларга эгаман: “Бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш; аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириш; очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш; аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан зарур техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёзувларни ёзиб олиш; олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиш; нашрга тайёрланган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун аккредитация қилувчи орган мутахассисларига мурожаат қилиш”. Ахборот олиш - бу фуқаролик ҳуқуқи, аккредитациядан ўтган журналистнинг имтиёзи эмас! 5. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳайъатларининг очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиш тартиби ушбу органларнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади. – Айтингчи, кодексдаги тартибни белгилашда қандай муаммо бор? Умуман олганда, асосий меъёрлар тартибга солинмаган бундай кодекснинг нима кераги бор? 6. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат органлари ва ташкилотлари ҳайъатларининг очиқ йиғилишларида иштирок этиши учун шарт-шароитларни ёзиб қўйиш мумкин, холос: - йиғилишлар жадвалини йиғилишдан бир ой олдин веб-сайтда эълон қилиш; - оммавий йиғилишларни оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиши учун шароитлар яратилган жойларда ўтказиш. Ҳуқуқий ахборотга оид бутун бошли бобда қуйидагилар мавжуд: 1) Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш усуллари - рўйхат ёпиқ ва умуман, қонун ҳужжатларини мажбурий нашр этиш бўйича амалдаги нормалар такрорланади ва ахборотни тарқатиш давлат аралашмаслиги керак бўлган хусусий соҳага кириб боради. 2.1) Жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг сўровига кўра ҳуқуқий ахборотни тақдим этиш - ҳуқуқий маълумот учун алоҳида сўров алоҳида ажратилган. Мен мантиқни тушунмаяпман, ушбу нормаларсиз ҳам органлар ўз фаолияти тартибини тушунтиришлари шарт. Аввалига ҳокимият органлари фуқароларнинг мурожаати ва маълумот сўрови ўртасидаги фарқни тушуниб олиши керак, шундан сўнг бунга ўхшаш савол киритилмайди. 2.2) Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ахборот ва таҳлилий материалларни узатиш нормаси (норматив ҳужжат тушунчасини тушунтирувчи тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтиришлари билан қиёсий жадвал ва бошқалар) бор-у, лекин таҳлилий ҳисоботларни очиқ нашр этиш ҳақида бирор оғиз гап йўқ! 3) Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан чекланган фойдаланиш билан боғлиқ маълумотларнинг рўйхати, шунингдек бундай ахборотга маълумотларни киритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. – Бу давлат аппаратида яшаш ва гуллаб-яшнашда давом этаётган “фақат хизматда фойдаланиш учун” ҳужжатларини қонунийлаштиришга уринишдир. Яна тартиб узоқ-узоқларда қолиб кетади. Ҳурматли муаллифлар, легитим бўлган мақсадлар учун ҳар қандай маълумот олишнинг қонун бўйича чекланиши қонунга асосланиши мумкин. Қонун - бу парламент томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинадиган бошқа барча нарсалар қонун эмас, қонун ости ҳужжати. Мантиқни тушуняпсизми? Агар чеклаш мезонлари қонунда кўрсатилмаган бўлса, қонуности ҳужжат ахборотдан фойдаланишни чеклай олмайди. 4) Оммавий ахборот воситаларида ҳақорат ва беҳаё сўз ва ибораларни ишлатишга йўл қўйилмайди. – Аслини олганда, аввал ҳам рухсат этилмаган. Шуни инобатга оладиган бўлсак, сўнгги суд амалиётига кўра, судларимиз ижтимоий тармоқларни ОАВга тенглаштиради. Оммавий ахборот воситаларига, шарҳларда ўзини кучли ифода этишни ёқтирадиганлар яхшигина жазоланиши мумкин. Ижобий, аммо такомиллаштиришга муҳтож: 1) Вояга этмаганлар ҳақида маълумотни нашр этиш қоидалари - жуда зарур норма, лекин фақат иккита хатбошида берилган, уни ишлаб чиқиш керак. 2) Ниҳоят, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, очиқ маълумот сифатида жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар пайдо бўлди. Бироқ бу муаммо қандай маълумотларни ўз ичига олиши кераклиги ва амалиётда бу борасида низолар пайдо бўлишидир. Амалда қонундаги барча ноаниқликлар давлат органи фойдасига талқин этилади. 3) Оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш, шунингдек мансабдор шахслар ўртасида сўров ўтказишни ташкил этиш тўғрисидаги сўрови беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. – Ҳозирги етти кунлик муддат доимий равишда бузилмоқда, шунинг учун муддатларга риоя этилишини таъминлайдиган механизмлар бўлиши керак. Ва ниҳоят, охирги нуқта: «Ахборот кодекси қонунчилигини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар». – Қайси тартибда? Агар сиз ўша тартибни топсангиз ...” Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, қонунчиларимиз кўпинча намуна қилиб оладиган Россия қонунчилигини ўрганиб чиққанимизда, хабар етказувчининг жавобгарлиги ҳақида шундай дейилган: Ахборот агрегаторининг эгаси, агар у Интернет тармоғида жойлаштирилган давлат органининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарлар ва материалларнинг сўзма-сўз такрорланиши бўлса, ахборотни тарқатганлиги учун Россия Федерациясининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмайди. (25.11.2017 N 327-ФЗ Федерал қонунининг таҳриридан). Мадина Турсунова, ҳуқуқшунос. Манба: Azon.uz




Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин: Культурные центры открыты почти в каждом районе Москвы





Москва

Росгвардия обеспечила правопорядок на футбольном матче «ЦСКА» - «Краснодар» в Москве


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Гранты города помогают НКО в реализации социально значимых проектов



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Баста

Несостоявшийся дуэт финалиста шоу “Голос” Сергея АРУТЮНОВА и его наставника Басты. И почему АРУТЮНОВ только сейчас раскрыл, что на самом деле он является исполнителем хита “На Заре 2020”?




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Росгвардия обеспечила безопасность футбольного матча в Дагестане

Росгвардия обеспечила правопорядок на футбольном матче «ЦСКА» - «Краснодар» в Москве

Пловцы из Фрязина выиграли 32 медали на областных соревнованиях


ATP

Россиянин Алибек Качмазов вышел в основную сетку турнира ATP-250 в Чэнду



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


VIP

Раскрыта тайна трека “На Заре 2020”. Вокалистом проекта “НаЗаре” является финалист шоу “Голос” Сергей АРУТЮНОВ. Несостоявшийся дуэт АРУТЮНОВА и его наставника Басты.



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России